Ўзбекистон | 10:17 / 01.05.2024
3473
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

1−8 май кунлари Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмаси тоғлари ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.

“Ўзгидромет” агентлиги 1−8 май кунлари Тошкент вилоятида содир бўлиши мумкин бўлган қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли вилоятнинг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиши юзага келиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Мавзуга оид