3 Январь

Хоразм вилояти, шунингдек, барча шаҳар ва туман ҳокимлари 15 январгача таътилга чиқарилди. Уларнинг вазифасини вақтинча бажарувчилар тайинланди.

Ўзбекистонда айрим ҳудудлардаги бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.

1 Январь

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 2 январ куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

30 Декабрь

Муратбай Базаримбетов 15 минг доллар пора билан қўлга тушганди. У тадбиркорнинг трансформаторини тармоққа улаб бериш учун шунча пул талаб қилган. Суд Базаримбетовни 8 йилга, унинг жиноий шеригини 6 йилга қамоқхонага жўнатди.

26 Декабрь

Делегация 2022 йилда ўтказилиши режалаштирилган «Дўстлик-2022» ўзбек-ҳинд ўқув-машғулотларини мувофиқлаштириш мақсадида Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг «Янгиариқ» умумқўшин полигонига келди.

25 Декабрь

Хоразм вилояти, Шовот туманида яшовчи фуқаронинг жиноят қуроли деб топилган «Cobalt» русумли автомашинаси давлат фойдасига мусодара қилинди.

24 Декабрь

Урганч шаҳар ҳокимлиги «Урганчда ноқонуний қурилиш аниқланган, ҳокимлик қарийб 6 ойдан бери чора кўрмаяпти» мақоласига муносабат билдирди.

23 Декабрь

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Хоразмда ўлкашунослик музейини ташкил қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди ва лойиҳасиз қурилиш бошлашни қоралади.  

«Uzbekistan Airways» янги йил байрам кунлари арафасида – 2021 йилнинг 29 декабридан 31 декабрига қадар Тошкентдан Нукус, Урганч ва Бухоро шаҳарларига қўшимча қатновларни йўлга қўяди.

22 Декабрь

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Урганч шаҳрининг ичимлик суви ва канализация тизими билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Урганч шаҳрида фуқаро салкам юз метрлик девор кўтариб, ноқонуний равишда ер участкасини ўраб олмоқда. Шаҳар ҳокимлиги эса ҳолатни судга оширишни ярим йилдан бери чўзиб келяпти. Кеча президент ер майдонларини ажратишдаги коррупцияни танқид қилганди.

21 Декабрь

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 2021 йил ижтимоий-иқтисодий якунлари ва 2022 йилда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалар бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида ҳисобот бериб, вилоят аҳолисига мурожаат қилди. 

Кўпроқ янгилик
Top