Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1-4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилади.
Шунингдек, мактаб ўқитувчиларини белгиланган халқаро стандартлар асосида билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш ҳам кўзда тутилган.
Бунда, мактабда фаолият олиб бориши учун учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талаблари белгиланади. Тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларини билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади.
Умумтаълим мактабларни, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишлари давом эттирилади.
Тошкент вилоятини мактаб таълими ислоҳотларининг намунасига айлантириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади, бунда “Янги Ўзбекистон устозлари” дастури ҳаётга жорий этилиб, таълим сифати паст мактабларга бошқа ҳудудлардан энг малакали ўқитувчилар ишга жалб қилинади.















