Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди
Аниқланишича, ҳолат хусусий боғчаларнинг бирида содир бўлган. Мазкур воқеадан сўнг тарбиячи ва унинг ёрдамчиси ишдан бўшатилган.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси пойтахтдаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги хусусий боғчалардан бирида овқат ейишни истамаган бола стулга скотчлаб қўйилгани тасвирланган видео тарқалди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманидаги First Daycare хусусий мактабгача таълим ташкилотида 2025 йил 21 феврал куни тарбиячи С.А. ва тарбиячи ёрдамчиси Х.М. тарбияланувчилардан бирини овқат емагани учун стулга скотчлагани аниқланган.
Ташкилот маъмурияти тарбиячи С.А., тарбиячи ёрдамчиси Х.М. билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва улар ишдан бўшатилган.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилаётганини билдирамиз.
Аввалроқ Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синганди. Боланинг ота-онасига боғча маъмурияти томонидан ўғли ўзи йиқилиб оёғи сингани ва Сергели туман тиббиёт бирлашмасига олиб келингани тўғрисида хабар берилган. Аммо кузатув камераларидаги ёзувлар кўрилганида ҳолат бошқача бўлгани аниқланган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр
Жаҳон | 21:18
-
Россия Давлат Думаси раиси Тошкентга расмий ташриф билан келди
Ўзбекистон | 20:57
-
Покистонда поездни гаровга олган жангариларга қарши операция якунланди
Жаҳон | 20:53
-
Арманистон ва Озарбойжон тинчлик битими лойиҳасини келишиб олди
Жаҳон | 20:21
Мавзуга оид

16:30
Тошкентга трамвайни қайтариш бўйича яна бир “йўл харитаси” имзоланди

14:39
Тошкентда уч боласи билан тиланчилик қилиб юрган аёл қўлга олинди

21:27 / 12.03.2025
Тошкентда ҳаво тозалигини назорат қилувчи иккита станция ўрнатилди

16:46 / 12.03.2025