Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
Сохта трейдернинг яшаш манзилидан ўндан ортиқ планшет, 96 та уяли телефон, 1171 дона банк картаси ҳамда 343 та SIM-карта топилган.

Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилоятида сохта трейдер қўлга олинди. Бу ҳақда Hudud дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс пулини қисқа фурсатда кўпайтириб беришини айтган ҳолда ижтимоий тармоқлар орқали мингдан ортиқ одамни чув туширган.
“Бундан бир неча кун олдин битта Telegram-каналга аъзо қилиб қўйишди. Трейдинг орқали пулни бир бараварга кўпайтириб бериш ҳақида маълумотлар бор эди. Кўпайтириб олиш мақсадида 20 млн сўм пулимни ташлаб бердим. Орадан 1 соат ўтгач блоклаб қўйишди”, деган жабрланувчилардан бири.
Сохта трейдернинг яшаш манзили кўздан кечирилганида хонадондан сохта трейдернинг яшаш манзилидан ўндан ортиқ планшет, 96 та уяли телефон, 1171 дона банк картаси ҳамда 343 та SIM-карта топилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қарши шаҳридаги уйлардан бирини ижарага олиб, фирибгарлик билан шуғулланиб келган ҳамда “пулингизни 30 дақиқада кўпайтириб бераман”, дея 4 ойда республиканинг турли ҳудудида яшовчи 78 кишини чув туширган ака-ука ва вояга етмаган шахс жиноий жазога тортилганди.
Kun.uz фуқароларни сохта трейдерлик, тобора янги турлари пайдо бўлаётган фирибгарлик ҳолатлари ва молиявий пирамидалар ҳақида огоҳлантириб келади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Украинада 11 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди
Жаҳон | 17:50
-
Россиянинг Украинадаги мақсадлари ўзгарди – CNN
Жаҳон | 17:49
-
Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди
Ўзбекистон | 17:22
-
“Жахлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
Ўзбекистон | 17:10
Мавзуга оид

12:33
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида

15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди

20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади

17:31 / 28.04.2025