Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
Булунғур туманидаги 37-мактабда содир бўлгани айтилаётган видеода ўқитувчи болалар билан жуда қўпол муносабатда бўлгани, ҳивчин кўтариб ўқувчиларни аёвсиз койиб бергани кўринади. Мактаб вазирлиги вазиятни ўрганаётганини маълум қилди.
Фото: Kun.uz
Самарқанд вилояти Булунғур туманининг 37-мактабида ўқитувчи ўқувчиларга ўта қўпол муносабатда бўлгани айтилмоқда. Kun.uz’га юборилган видеода эркак ўқитувчи синфхонага жаҳл билан кириб, болалар билан қўпол муносабатда бўлгани акс этган. 4 дақиқа-ю 55 сонияли видеода ходим бир нечта болага қўл кўтаргани, уларга аёвсиз танбеҳ бергани кўринади.
Таҳририят ҳолат юзасидан изоҳ олиш учун видеони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим қилди. Ҳозирда вазият ўрганилаётгани, қўшимча ахборот берилиши айтилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳридаги мактаблардан бирида дарсга кеч келган 7-синф ўқувчисига ташланиб, унга зўрлик ва тазйиқ ўтказган ўқитувчи ишдан олинганди.
Хоразмда эса мактаб директори сочи ўрилмаган қизни калтаклаган видеоси тарқалганди. Ҳолат ортидан директор дастлаб маъмурий жавобгарликка тортилиб, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан жазосини олган, кейинроқ ишдан бўшатилганди.
Мавзуга оид
19:42 / 19.02.2026
Самарқанд аэропорти Европа ва Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган деб топилди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026
Самарқандда замонавий дор йўли қурилиши бошланди
08:51 / 18.02.2026