Қашқадарёда “пул кўпайтириб берувчи” тредингчи йигитлар жиноий жазога тортилди
Ака-ука ва вояга етмаган шахс Қарши шаҳридаги уйлардан бирини ижарага олиб, фирибгарлик билан шуғулланиб келган. Улар “пулингизни 30 дақиқада кўпайтириб бераман”, дея алдаб, 4 ойда республиканинг турли ҳудудида яшовчи 78 нафар фуқаронинг қарийб 90 млн сўм пулини қўлга киритишган.

Фото: Kun.uz
Қашқадарёда пулини кўпайтириб беришни айтиб, одамларни чув туширган уч йигитга суд ҳукми ўқилди. Улардан бири жиноят содир қилинган пайтда вояга етмаган бўлган.
Kun.uz ўрганган суд ҳужжатида келтирилишича, 2001 йилда туғилган ака-ука Ҳ.Б. ва Ҳ.Б. (эгизак) ҳамда 2006 йилда туғилган А.Ҳ. алдаш орқали одамларнинг пулини қўлга киритишни мақсад қилган. Улар Қарши шаҳридаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, у ерда ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда бир неча соатда пулини кўпайтириб беришни айтиб, одамларни алдаб келган.
Жумладан, йигитлар Telegram’да гуруҳлар очиб, эълонлар жойлаштирган. Эълонларда трединг фаолияти билан шуғулланишни маълум қилиб, 6 та тарифда пул кўпайтириб беришни билдиришган. Яъни қисқа вақт ичида тикилган 300 минг сўмни 12 млн сўмгача, 500 минг сўмни 15 млн сўмгача, 800 минг сўмни 21 млн сўмгача, 1 млн сўмни 28 млн сўмгача, 2 млн сўмни 32 млн сўмгача ҳамда 5 млн сўмни 40 млн сўмгача кўпайтириб беришни ваъда қилишган. Бу ёлғонга ишониб йигитларнинг бошқарувидаги банк карталарига пул ташлаганлар блокланган. Йиғилган пуллар эса нақдлаштириб олинган.
Шу тариқа йигитлар 2023 йил декабр ойидан 2024 йил 3 апрел кунига қадар республиканинг турли ҳудудларида яшовчи 78 нафар фуқаронинг 89 млн 653 минг сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Суд ҳукми билан ака-ука эгизаклар Жиноят кодекси 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “г” банди ва 127-моддаси (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Ҳ.Б.га (акаси) Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ҳ.Б.га (укаси) эса 1,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.
А.Ҳ. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан айбли деб топилиб, 1 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тортилган. Унинг қамоқда сақланган вақти тайинланган жазодан ортиқ бўлганлиги сабабли жазо ўталган деб ҳисобланган.
Жабрланувчиларга етказилган зарар қопланган.
Kun.uz аввалроқ ижтимоий тармоқларда инсонларнинг пулини бир неча соатда кўпайтириб беришни ваъда қилаётган тредингчилар фаоллашиб қолгани ва уларнинг ёлғонига кўплаб инсонлар чув тушаётгани ҳақида маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Temu Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаши кераклиги маълум бўлди
Ўзбекистон | 18:53
-
Шавкат Мирзиёев: «Олдимизда минтақамизни нафақат барқарор, балки фаровон қилиш учун тарихий имконият турибди»
Ўзбекистон | 18:52
-
Марин Ле Пен қамоққа ҳукм қилинди
Жаҳон | 18:22
-
Профессионал бўлмаган астронавтлардан иборат экипаж тарихда илк бор Ер қутблари устидан учиб ўтади
Жаҳон | 18:22
Мавзуга оид

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

16:41 / 14.03.2025
Қарши шаҳри ҳудуди қарийб 2 баробар кенгаяди

20:21 / 12.03.2025