Жамият | 11:23 / 14.10.2017
43577
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги дин ёки эътиқод эркинликларини чеклаш турлари маълум қилинди

Фото: iheu.org

Шу йилнинг 2-12 октябрь кунлари БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукумати таклифи билан республикага ташриф буюриб, қатор вилоят ва шаҳарларда бўлган, ҳукумат расмийлари, турли жамоат ташкилотлари, НТТ вакиллари ҳамда оддий фуқаролар билан учрашган эди. У ўз ташрифи якунига доир дастлабки хулосаларида Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинликларини таъминлашдаги ютуқ ва камчиликларни эълон қилди. 

Унинг ҳисоботидан дастлабки қисмлари аввалги хабарларимизда берилган эди. 

Дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачининг дастлабки хулосалари эълон қилинди

Аҳмад Шаҳид: Дин ишларида чекловлар мавжудлиги болаларга диний қадриятларни таълим беришда тўсқинлик қилмоқда

Мазкур ҳисобот давомида Ўзбекистоннинг «Виждон эркинлииги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонунига доир фикрлари ва хулосаларини билдирган. Қонунга кўра, диний ташкилот юридик шахс мақомига эга бўлиб, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтганидан сўнг, ўз фаолиятини бошлаши мумкинлиги белгиланган. Ҳужжат диний таълим муассасалари Адлия вазирлигида тегишли рўйхатдан ўтиб, белгиланган лицензияни олгач фаолият юритишга рухсат олишини қайд этади. Бундан ташқари, диний таълим берувчи шахс диний таълимга эга бўлиши ва ўз фаолиятини фақат диний бошқарма, марказ рухсати билан амалга ошириши мумкинлиги таъкидланган. 

Бу ҳолатлар ҳар қандай дин ёки эътиқод амалларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмасдан жамиятда бажаришни ноқонуний қилиб қўяди. Аммо, кўплаб диний гуруҳлар рўйхатдан ўтиш учун айрим талабларни бажара олмайди. Масалан, республика даражасида рўйхатдан ўтиш учун мамлакатнинг камида 8 та вилоятида ваколатхонаси бўлиши ёки камида 100 нафар аъзоси номидан ариза топшириш каби шартларни бажара олмайди. Бундан ташқари, мурожаат қилувчи Дин ишлари бўйича қўмита ва маҳалла қўмиталарининг розилигини ҳам олиши керак. Шу билан диний камчилик гуруҳлари рўйхатдан ўтишда қийинчиликларга дуч келмоқда ва оқибатда уларнинг жамиятдаги фаолияти жиноий жавобгарликка тортилмоқда.
 
Халқаро қонунчилик меъёрларига мувофиқ, ўз диний ишончи ёки эътиқодини якка тартибда ёки жамоатчилик қаршисида ошкор қилиши ёхуд хуфёна сақлаш ҳуқуқи уни давлат миқёсида тан олишдан келиб чиқмайди. Балки у шахснинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, давлат томонидан эътироф этилиши шарт ҳисобланмайди. Аммо Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиш шундай жараёнки, у ўз уйидан ташқарида бўлган жойларда дин ёки эътиқод амалларини бажариш ҳуқуқини таъминлайди. Аслида рўйхатдаан ўтиш жараёни ва у билан боғлиқ жараёнлар диний гуруҳ фаолиятини сертификатлаштирилган хоналарда чеклаш, ушбу дин фаолиятини текшириш билан унинг ички ишларини бошқаришга уринишдек кўринади.

Прозелитизм ва миссионерлик

Қонун прозелитизм ва бирор динга тарғиб қилишни тақиқлайди. Мазкур қонунбузарликни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Давлат вояга етмаганларни диний ташкилотларга уларнинг ота-оналарининг рухсатисиз жалб этишни тақиқлайди. Ҳукуматнинг аниқ қарашига кўра, қонун шахснинг ўз истаги билан бирор динга эътиқод қилишини тақиқламайди, бироқ қонун турли диний жамоалар ўртасида кескинлик юз беришига йўл қўймасликни талаб қилади. Бундан ташқари, қонун ҳар қандай диний устунлик ҳақида баёнотлар бериш ёки бошқа ижтимоий можароларга олиб келиши мумкин бўлган «одобсиз муомала қилиш»ни ман қилади, деб ёзади Аҳмад Шаҳид. 

Махсус маърузасининг сўзларига кўра, ҳукумат вакиллари ва бошқа суҳбатдошлар аксар мусулмон аҳоли ўртасида диний ибодатларини адо қилишда ижтимоий босим борлигини тан олишган.  Айни вақтда бошқа диний гуруҳлар бундай босимни ҳис қилмасликларини айтишган. Шу билан бирга Исломдан бошқа динга ўтганларни дафн қилиш борасида турли қийинчиликларга дуч келиш ҳолатлари кузатилади. 

Прозелитизм билан жиддийроқ шуғулланувчи диний гуруҳлар одатда жиддий ижтимоий назоратга учрайди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг тавсия этишича, динни бошқа шахсларга рўйхатдан ўтган диний муассасалардан ташқарида таълим бериш тақиқланган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид