Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмад Шаҳид “Жаслиқ” қамоқхонасига ташрифи тафсилотлари билан ўртоқлашди
Ўзбекистон ҳукумати таклифи билан мамлакатга келиб, дин ва эътиқод эркинлиги билан боғлиқ вазиятни ўрганган БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Қорақалпоғистондаги “Жаслиқ” қамоқхонасини ҳам бориб кўрганини маълум қилди. Унинг ёзишича, қамоқхона маъмурият у ерда 700 маҳбус сақланаётганини билдирган.
“Мен бир неча маҳбус билан махфий равишда ҳам гаплашишга муваффақ бўлдим. Қамоқхона бошлиғининг тушунтиришича, маҳбуслар ички тартиб, қоида ва жадвални бузмаса, диний ибодатларни бажаришлари мумкин. Ўзим гувоҳ бўлган нарсадан келиб чиқсак, маҳбуслар, айниқса диний экстремизмда айбланиб қамалганларнинг реабилитацияси учун сезиларли саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Уларнинг айримларига колонияда ўзларини яхши тутганлари ва чин дилдан афсус қилганлари туфайли муддатидан аввал қамоқдан чиқиш ёки амнистия бўлиш имкони тақдим этилган. Шунга қарамай, менга айтишларича, уларнинг кўпчилиги 1 йилдан 3 йилгача қўшимча муддатни ўташмоқда. Бунга сабаб ЖКнинг 221-моддаси аломатларини содир этишдир. Айрим ҳолларда қўшиб берилган муддатлар суд тайинлаган муддатдан ҳам ортиб кетган”, - деб ёзган Шаҳид.
Унинг сўзларига кўра, қамоқхоналар бошқармаси диний ибодатларни бажаришга махсус рухсат берилмаслигини Конституциянинг дунёвийлиги билан изоҳлаган. Унинг аниқлашича, Рамазон ойида рўза тутишни истаган маҳбуслар айрим таомлар ёки яқинлари олиб келган егуликларнинг баъзиларини сақлаб қўйишлари мумкин бўлган. Аммо қамоқхона маъмурияти уларни қўшимча саҳарлик овқат билан таъминламаган. Мусулмон маҳбуслар қамоқхона ички тартиби доирасида ибодат қилиши мумкин. Бундан ташқари, амру маъруф қилишлари учун имомлар ёки диний ташкилотлар вакиллари таклиф этилган.
Мавзуга оид
20:43 / 07.09.2021
Жаслиқ азоблари. “Борса келмас”дан омон қайтганлар ҳикояси
11:22 / 04.08.2021
БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади
11:35 / 17.04.2021
Жаслиқда умрбод озодликдан маҳрум қилинган юзга яқин маҳкум сақланаётгани айтилмоқда
14:39 / 28.07.2020