Ўтмиш ва бугун ёнма-ён: Лондондан Kun.uz фотожамланмаси
Инглиз тилини энди ўргана бошлаганлар дарсликлардаги диалогларда бир ҳолатга кўп дуч келади: инглизлар учун об-ҳаво – фавқулодда муҳим мавзу.
Айрим тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар 10 британияликдан 9 нафардан кўпроғи (94 фоизи) охирги 6 соат давомида камида бир марта об-ҳаво мавзусида гаплашган бўлади. Бошқа бир маълумотга кўра, Буюк Британия аҳолисининг деярли 70 фоизи кунига ҳеч бўлмаганда бир марта кутилаётган об-ҳаво маълумотига кўз ташлайди.
2018 йилда ўтказилган тадқиқотлар бундан ҳам ҳайратланарли натижани кўрсатган: ўртача британиялик умрининг тўрт ярим ойини об-ҳаво мавзусида гаплашиш билан ўтказади...
Четдан қараганда, ғайритабиий. Баъзан ҳақиқатан ҳам бу мавзуга «муккасидан кетганликлари»ни (obsessed) инглизларнинг ўзлари ҳам тан олишади. Лекин Буюк Британияга сафаримиз давомида бу бежиз эмаслигини англаб етдик.
Сиз бир неча кунлаб қуёшни мутлақо кўрмаслик қанақа бўлишини тасаввур қила оласизми? Ўша бир неча кунлик кулранг кечмишдан кейин бирдан қуёш чарақлаб чиқса, кайфиятингиз қанчалар кўтарилишини-чи?
Қуйида қишнинг ана шундай камёб қуёшли кунларидан бирида, тарихий ўзига хослигини сақлаб қолган замонавий Лондондан Kun.uz объективига тушган суратлар жамланмасини келтириб ўтамиз.
Суратлар муаллифи – Мирвоҳид Мирраҳимов
- «Ўзбек дастурчилари европаликлардан асло қолишмайди» – Лондонда финтех компания очган ўзбеклар билан суҳбат
- «Чет элликлар Самарқанд-у Бухорони билишади, лекин…» – Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси билан суҳбат
- Англияда ўқиш қанчага тушади? Лондон университетларининг ўзбек талабалари билан суҳбат
- Лондон тимсолларидан бирига айланган қизил телефон будкалари ҳақида нималарни биласиз?
Мавзуга оид
20:19 / 26.11.2024
Британияда дунёдаги энг кекса эркак вафот этди
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:39 / 26.11.2024
Bloomberg: Буюк Британия бир неча ҳафта олдин Украинага ўнлаб Storm Shadow ракеталарини етказган
12:52 / 26.11.2024