Ўзбекистон | 08:29 / 27.03.2020
39253
2 дақиқада ўқилади

Душанбадан мактаб ўқувчилари учун ТВ-дарслар бошланади. Масъулият ота-оналар зиммасида

30 мартдан Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун масофавий таълим бошланади. Бу ҳолатда таълим сифатини назорат қилиш қандай амалга оширилади?

Фото: Shutterstock

Kun.uz мухбири шу савол билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимовага юзланди.

«Дарҳақиқат, карантин даври таътиллари берилиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва PISA билан ҳамкорликда видеодарслар тайёрланмоқда.

Бу дарсларнинг эфирга узатилишида фарзандларининг уни томоша қилиши ва ўзлаштиришида ота-оналарнинг роли муҳим ҳисобланади.

Ота-оналар иложи бўлса, бирга кўришса, фарзандларини назорат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», – деди инспекция вакили.

 
Ўқитувчилар аттестацияси: Давлат инспекцияси Telegram'да тест сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди

Ўқитувчилар аттестацияси: Давлат инспекцияси Telegram'да тест сотаётган фирибгарлардан огоҳлантирди 👉 https://kun.uz/90034110

Posted by Kun.uz on Thursday, March 26, 2020

Маълумот учун, «Ёшлар» телеканалида – 1-4-синф, «Оилавий» телеканалида – 5-8-синф, «Маданият ва маърифат» телеканалида – 9-11-синф ўқувчилари учун, «Дунё бўйлаб» телеканалида эса барча амалий фанлардан телевизион дарслар бериб борилади.

Телевизион дарслар ўзбек ва рус тилларида тасвирга олинмоқда.

Мавзуга оид