Ўзбекистон | 11:28 / 19.05.2015
2910
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг буғ қозонлар ишлаб чиқарувчи заводи Ўзбекистон энергия объектлари учун жиҳозлар етказиб берди

Россиянинг “Бийский котельный завод” корхонаси Ўзбекистон энергия объектлари учун буғ жиҳозлари етказиб берди. Бу ҳақда Олтой ўлкаси саноат ва энергетика бошқармаси хабар берди.

Табиий газ ва мазутда ишлайдиган ПТВМ-30 сув қайнатувчи қозони Ўзбекистон корхоналаридан бирининг буюртмасига асосан ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.

Айни пайтда шартнома бажарилган ва маҳсулот ўзбекистонлик буюртмачига етказиб берилган. У сувни 150 даражада қизитишга мўлжалланган бўлиб, марказий иситиш тизимида ҳамда саноат ва маиший объектларни иссиқ сув билан таъминлашда қўлланилиши мумкин.