Жамият | 12:35 / 06.07.2015
7397
1 дақиқада ўқилади

Рамазон ойи давомида Маккадаги катта масжидда 300 мартадан ортиқ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳолати қайд этилди

Рамазон ойи бошланганидан буён Маккадаги катта масжидда 300та вазиятларда турли даражадаги шошилинч тиббий ёрдамлар қайд қилинди. Бу ҳақда Saudi Press Agency нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, фуқаро муҳофазаси идоралари томонидан Рамазон ойи давомида 300га яқин умра зиёратига келган сайёҳларнинг ҳушидан кетиши ёки турли чарчоқ аломатларини натижасида ўзини ёмон ҳис қилган ҳолатларда фавқулодда ёрдам кўрсатишди.

Мазкур ҳодиса бир кунда ўртача 25-30 маротаба содир бўлмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш