Спорт | 00:27 / 10.07.2015
4590
1 дақиқада ўқилади

Ван Перси “Фенербахче”нинг ўйинчиси сифатида келаётган душанба куни таништирилади

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Робин ван Перси яқин орада Истанбулнинг “Фенербахче” клубининг янги ўйинчиси сифатида таништирилади, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри.

Нашр маълумотларига кўра, футболчи 13 июль куни Истанбулга учиб кетади, 14 июль куни эса клубнинг янги ўйинчиси сифатида таништирилади.