Жаҳон | 10:23 / 05.08.2015
3208
1 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири: ядровий дастур бўйича келишув Эронга атом бомбаси яратишга ёрдам беради

Эрон ядровий дастури борасида эришилган келишув Теҳронга атом бомбаси яратиш сари йўл очиб беради. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Вашингтонда Шимолий Америка яҳудий федерациялари билан ўтказилган видеоконференция чоғида баёнот берди.

“Эрон билан келишув Теҳроннинг атом бомбаси яратишига тўсқинлик қилмайди, – деди бош вазир. – У фақат Эроннинг йўлини очиб беради”.

Нетаньяхунинг фикрича, келишув айни пайтда бутун дунёда терактлар ва қурбонларнинг кўпайишига олиб келади.

Ўз чиқишида бош вазир Америка яҳудийларини бу “ёмон келишув”га қарши курашишга чақирди.

“Яҳудий халқи ўз номидан гапира олмайдиган кунлар тугади”, – хулоса қилди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш