Жамият | 16:50 / 19.08.2015
9544
1 дақиқада ўқилади
Вампир лақабли мушук Instagram тармоғидаги навбатдаги юлдузга айланди
Вампир лақабини олган Локи исмли мушкук иккита бўртиб чиққан тишлари туфайли Instagram ижтимоий тармоғининг юлдузига айланди. Икки ҳафтада мазкур жонзотнинг тармоқдаги аккаунтига 30 минг фойдаланувчи обуна бўлган.
The Daily Mirror нашрининг ёзишича, Локининг хўжайини Китнинг сўзларига кўра, унинг мушуги ниманинг эвазига бунақа кўринишга эга бўлганини билмаслигини таъкидлаб ўтган.
"Уни сотиб олганимизда ҳеч қандай алоҳида хусусияти йўқлигини айтишганди", дейди қиз.
Олдинроқ, Instagram тармоғида «ўзга сайёралик-мушук» ва мушук-пессимист машҳур бўлган. Улар ҳам ўз ташқи кўринишлари билан шундай юлдузликка эришишганди.