Жамият | 14:59 / 01.09.2015
6719
1 дақиқада ўқилади

Бордер-колли зотига мансуб ит АҚШ президентлиги учун курашмоқчи

Бордер-колли зотига мансуб ит АҚШ президентлиги учун курашишни истамоқда, дея хабар тарқатди The Associated Press агентлиги.

Айни пайтла Люси Лу лақабли ит Кентукки штатидаги 135 киши истиқомат қилувчи Рэббит-Хэш аҳоли пунктининг мэри лавозимида “ишлайди”. Мазкур мансаб курсисига Люси Лу 2008 йилдан буён “тер тўкиб келади”.

Мэрнинг хўжайини Бобби Кэйзернинг айтишича, президентлик учун кураш ҳақида Люси Лу шанба, 5 сентябрь куни расман элон қилади. Янги кампания сабабли у ўз лавозимини тарк этади. Ҳозирча Люси Лунинг қайси партиядан номзодини илгари суриши номаълум.

Шу вақтга қадар Сан-Франциско шаҳрига кучук мэр сифатида сайланган бўлса, яна бир шаҳар етакчилиги учун чўчқа кураш олиб борган эди.