Россия президенти Владимир Путин Россиядан Минск келишувлари бажаралишининг талаб қилинишини бемаънилик деб баҳолади.
“Минск келишувларига ҳеч қандай муқобил йўқ. Аммо уларни Россия бажариши лозимлиги ҳақида доимо гапириш бемаънигарчиликка айланмоқда, - деди у “ВТБ-Капитал”нинг “Россия чақиради!” форумидаги чиқишида. – Бу жиддий эмас, кулгили ҳам эмас, бу бемаъниликдир”.
Шунингдек, Путин Украинадаги вазиятни маромга келтирадиган ягона нарса “сиёсий жараён” эканлигини таъкидлаб ўтди.






