Фан-техника | 15:47 / 28.10.2015
26359
2 дақиқада ўқилади

Янги Ravon Nexia комплектациялари ҳақида маълумотлар ошкор бўлди

Россия бозори учун мўлжалланган янги Ravon Nexia маркаси ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда Авто mail.ru» нашри хабар тарқатмоқда.

Манбанинг ёзишича, машина узунлиги – 4330 мм.ни ташкил қилади, кенглиги – 1690 мм, баландлиги – 1505 мм, ғилдираклар жойлашган ҳудуд – 2480 мм.

Автомобиль дастлабки комплектида кондиционер йўқ. Машина юкхонаси салон ичидан очилади, туманга қарши фаралари ва орқа чироғи, 14 дюймли ғилдирак дисклари бор. Optimum версиясидан бошлаб битта ўт олдиргич калити ва эшиклар қулфи мавжуд. Elegant комплектациясида эса рул гидрокучайтиргичи, юкхонани ёритувчи чироқча, ягона ўт олдириш калити ва эшиклар қулфи, кондиционер, Clarion CD/МP3 автомагнитоласи, USB улагич, тўртта колонка бўлади.

Машина 100 км/с тезликка эришиши учун 11,9 сония вақт талаб қилинади, 100 километрга шаҳар ичида ёнилғи сарфи 7,7-8 литрни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Москвада янги Ravon бренди тақдимоти ўтказилган эди.