Технология | 11:29 / 18.11.2015
2075
1 дақиқада ўқилади

Tesla Германияда аккумуляторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Tesla Motors автомобиль компанияси ва Германия ҳукумати мамлакат ҳудудида аккумуляторли батареялар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар беради.

Бу ҳақда Германия молия вазири Зигмар Габриэль маълум қилган, аммо ишга тушириш санасига ойдинлик киритмаган. Унинг сўзларига кўра, компания раҳбари Илон Маск ҳукуматга янги таклифлар билан чиқиши мумкин.
Шу билан бирга, Tesla компаниясининг Мюнхендаги вакили Катрин Ширанинг маълум қилишича, Германия ҳудудида завод қуриш борасида илгари қилинган битим ўз кучини йўқотган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш