Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:31 / 30.11.2015
3306
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон президенти Францияга ишчи сафар билан йўл олди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Францияга ишчи сафар билан йўл олди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар қилди.
Айтилишича, Атамбаев Парижда БМТнинг тегишли конвенцияси бўйича ўтказиладиган 21-халқаро иқлимий конференциянинг очилишида иштирок этади.
Конференция ишида 147 давлатлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.