Жамият | 13:30 / 01.12.2015
3369
1 дақиқада ўқилади

Нукусда Жанубий Кореядан келтирилган тез ёрдам машиналари ишга тушди

Шу кунларда Корея Республикаси халқаро жамғармаси (KOFIN) ходимлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюриб, У. Ҳолмуротов номли Республика кўп ихтисосли тиббий марказга Hyundai русумли 4 дона тез тиббий ёрдам машинаси ва 14 турдаги замонавий тиббий асбоб-анжомларни тақдим этди.

“Правда Востока” нашрининг ёзишича, бу воқеага бағишланган маросимда чиқиш қилган кореялик ҳамкорлар ва Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш ходимлари мазкур хайрли иш ҳудудда аҳолига хизмат кўрсатиш даражасининг ошишига ишонч билдиришган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш