“Манчестер Юнайтед” ва “Реал” клубларининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда “Байёр”да тўп сураётган Хавьер Эрнандес (Чичарито) Бундеслиганинг декабрдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Декабрда 27 ёшли мексикалик футболчи Бундеслигада учта ўйин ўтказган ва 5 та гол урган. Ҳужумчи ноябрда ҳам энг яхши ўйинчи деб топилганди.

Умумий ҳисобда Чичарито ҳисобида Бундеслигада 14 та ўйинда урилган 11 та гол бор. Агар клуб иштирок этаётган барча мусобақалар ҳисобга олинса, футболчи “Байёр” учун 19 та гол киритган.