Жаҳон | 00:52 / 05.01.2016
3907
1 дақиқада ўқилади

Бокуда Эрон ва Саудия Арабистони элчихоналари олдида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Озарбайжонда Эрон ва Саудия Арабистони элчихоналари олдида хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилди. Бу ҳақда ANS хабар бермоқда.

Ҳукумат бундай тадбирларни ар-Риёд ва Теҳрон ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг ёмонлашгани сабаб қўллаганини маълум қилган.

Бундан ташқари Озарбайжондаги Эрон элчиси Мосхун Пак Айин телеканалга берган интервьюсида Саудия Арабистонининг қилган иши инсон ҳуқуқларининг поймол қилинганини англатишини айтиб ўтган.

Ўз навбатида, Озарбайжондаги Саудия Арабистони элчиси Мусаид бин Иброҳим бил Абдуллоҳ ал-Салим Эронни террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаган.