Ўзбекистон | 18:32 / 14.01.2016
8490
1 дақиқада ўқилади

Наманган туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Шавкатжон Абдуразақов Шокиржонович туманнинг янги ҳокими сифатида тайинлангани маълум қилинди.

У янги лавозимида бошқа ишга ўтган Жавлонбек Йўлдошевни алмаштирган.

Шавкатжон Абдуразақов шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ҳудудларни комплекс ривожлантириш шўбасининг бош мутахассиси сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

Маълумот учун, Наманган тумани 1920-йилларда ташкил топган. 1938 йилда Фарғона вилояти таркибига киритилган. 1941 йилдан эса Наманган вилояти таркибига. Бу туман 1960 йилда Андижон вилояти таркибига ўтган, 1967 йилдан яна Наманган вилояти таркибига қайтарилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш