3 октябр куни кечқурун Бухоро шаҳрида жойлашган «Карвон» бозорида йирик ёнғин чиқди.
Ҳодиса тўғрисидаги хабар ФВБга соат 21:49 да келиб тушган. Кўрилган чоралар туфайли аланга соат 23:45 да қуршаб олинган ва 4 октябр куни соат 00:12 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган, дейилади вазирлик хабарида.
Ёнғин оқибатида етказилган зарар майдони ва унинг миқдори ҳозирча очиқланмаган.













