«Ҳақиқий қаҳрамон»

Маччҳар оилавий тўқимачилик бизнеси билан шуғулланишни режалаштирганди, 19 ёшида эса авиацияга қизиқиб қолади ва бу унинг онасини катта хавотирга солади, дея ҳикоя қилади Reuters агентлигининг Ҳиндистондаги бюроси. 30 сентябр кунги парвоз вақтида унинг ўғлига ҳаводаги самолёт кабинасида иккинчи учувчи пичоқ билан ҳужум қилиб, жароҳат етказди.

Исроил расмийларига кўра, кабина полида қонга беланган ҳолда ётган Смит Маччҳар эшикни очиш тугмасини босишга улгурган ва шундан кейин кабинага йўловчилардан бири ва экипаж аъзолари кира олган. Кема командирига ҳужум қилган иккинчи учувчи зарарсизлантирилгач, бортда бўлган ва қайтишда учувчиларни алмаштириши керак бўлган иккинчи экипаж самолёт бошқарувини қўлга олиб, Саудия Арабистонининг Тобук шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширган.

«У [Маччҳар] ўз ҳаётини хатарга қўйиб, мардона олишди ва 11 сентябр воқеаларига ўхшаш терактнинг олдини олди», – деди пайшанба куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди.

Аввалроқ у Х ижтимоий тармоқғида шундай ёзганди: «Капитан Смит Маччхар – ҚАҲРАМОН. Улкан хавф билан тўқнашиб, жиддий жароҳат олганидан кейин ҳам у бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ақл бовар қилмас жасорат ва қатъият кўрсатди».

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳам Маччҳарга «фавқулодда жасорат» учун миннатдорчилик билдирган.

«Пичоқда етказилган оғир жароҳатларга қарамай, у қаршилик кўрсатди, кабина эшигини очди ва йўловчилар ҳамда экипаж аъзоларига ҳужум қилган учувчини зарарсизлантиришга имкон берди, бу билан ҳаводаги ҳалокатнинг олдини олди. У 174 кишининг, жумладан, Исроил ва бошқа давлатлар фуқароларининг ҳаётини сақлаб қолди», – дея ёзди чоршанба куни Исроил бош вазири Х ижтимоий тармоғида ва ҳиндистонлик учувчининг тезда тўлиқ соғайиб кетишини тилади.

«У ҳақиқий қаҳрамон», – деган Нетаняҳу.

photo_2026-10-01_20-46-37
Nir Keidar / Anadolu / Getty Images
FlyDubai авиакомпаниясининг захира самолёти Тобукдаги йўловчиларни олиб, FZ1073 рейси орқали Бен-Гурион аэропортига етказди

«Атрофдагилар учувчи эканимни билишини истамайман»

Капитан Маччҳар Мумбайда туғилиб ўсган, унинг ота-онаси ҳамон шу шаҳарда яшайди.