Технология | 16:24 / 23.01.2016
4276
2 дақиқада ўқилади

Ўзи ҳаракатлана оладиган "ақлли" болалар аравачаси яратилди

Indiegogo сайтида “ақлли” болалар аравачасини ишлаб чиқаришга пул йиғилмоқда. У автоматик тарзда ота-она билан  ёнма-ён юриш имкониятига эга. Бу эса аравачага югуриш вақтида ота-онага ҳамроҳ бўлиш имконини беради.

Бунинг учун аравача Android ёки iOS операцион тизимида ишлайдиган смартфон ёки “ақлли” соатга уланган бўлиши керак.

Smartbe  аравачаси ёмғир, қуёш нури ва ҳашоротлардан ҳимояланган. Унга хавфсизлик камари ҳамда смартфон билан алоқани йўқотганда ишлаб кетадиган ўғирлашга қарши система ўрнатилган. Аравачада микрофон камера ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида чақалоқни смартфон орқали кузатиб туриш мумкин.

Бундан ташқари унда мусиқани трансляция қилувчи акустик система ҳамда болалар овқатини иситиб берувчи бўлма мавжуд.

Лойиҳа муаллифининг сўзларига қараганда, аравачанинг моторлаштирилган функциялари аккумулятор қуввати тугаган вақтда ҳам ишлайди.

Smartbe  “ақлли” аравачасининг нархи тўпламга қараб 399 доллардан 3199 долларгача етади. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш