Иқтисодиёт | 12:57 / 30.01.2016
3707
1 дақиқада ўқилади

Bloomberg: 2016 йилнинг январи биржалар учун сўнгги 7 йил ичидаги энг ёмон ой бўлди

2016 йил январь ойида дунё биржалари сўнгги 7 йил ичидаги энг катта йўқотишларни бошдан кечирди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

S&P биржасининг бир ойлик йўқотиши 500 пунктни ташкил этиб, 2009 йил январдан буён энг кўрсаткич бўлди. 40дан зиёд мамлакатлар биржаларини кузатиб борувчи MSCI All Country World Index индексида ҳам жиддий пастлаш содир бўлди. Европа фон биржалари 6 фоизга пастлаган бўлса, Япониянинг Topix`и 7 фоизга қулади.

Нашрнинг қайд этишича, 1927 йилдан буён январь ойида бутун йил давомидаги пастлашларнинг 68 фоизини ташкил этиб келмоқда. Шу билан бир қаторда, сўнгги ҳафтада нефть нархининг кўтарилгани сармоядорларга некбинлик кайфиятини туҳфа қилди.