АҚШ Туркия билан унинг Сурия бўйича хавотирини муҳокама қилди
АҚШ Давлат котиби Жон Керри конгрессдаги тинглашларда АҚШ Анқаранинг Суриядаги ихтилофни тартибга солиш жараёни борасидаги хавотирларини ҳисобга олиши ва туркиялик ҳамкорлари билан музокаралар олиб бораётганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.
"Биз турклар билан минтақадаги ихтилофни тартибга солиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Биз Туркиянинг хавотирларини ҳурмат қилишимиз керак ва ҳурмат қиламиз. Муҳими, қисқа муддатли истиқболдаги қарорлар минатақада узоқ муддатли истиқболда муаммолар яратиши керак эмас", деб айтди Керри.
Аввалроқ Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартиби Туркия хавфсизлигига таҳдид мавжудлигида мажбурий бўлмаслигини айтди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Суриядаги ярашув бўйича қарор шу жумладан Туркиянинг фикри ва манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинганини айтди ва Туркияни барча мажбуриятларни бажаришга чақирди.