Жаҳон | 18:39 / 27.04.2016
2279
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Украина собиқ бош вазири Аргентинага "қочиб кетди"

Украина собиқ бош вазири Арсений Яценюк истеъфога чиққач, деярли ҳеч ким билан мулоқотда бўлмаган ва мамлакат ҳудудини так этган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар тарқатди.

Нашр хабарига кўра, Яценюк деярли икки ҳафтадан буён ўз квартирасига келмаган. Уни бош вазирнинг дала ҳовлиси жойлашган Новые Петровцы қишлоғида ҳам топа олишмаган.

Депутатлар “Народный фронт” партияси раиси билан охирги марта у истеъфога чиққан – 14 апрель куни мулоқот қилганларини билдиришди.

Фракция раиси ўринбосари Андрей Тетерук Яценюк истеъфодан кейин “фракциянинг ҳар бир мажлисида иштирок этгани ва масалаларни бирга муҳокама қилгани”ни айтди.

Бироқ Радада барча Яценюкнинг Киевда эмас деб ҳисобламоқда. Халқ депутати Сергей Каплин сўзлари бўйича, бош вазир ҳозир Лотин Америкада.

“Мендаги маълумотларга кўра, Арсений Яценюк Аргентинага учиб кетди. Бу хизмат сафарими ёки дам олиш, ёки қочишми – мен билмайман. Қачон қайтиши ҳам номаълум”, - деди у.