Жиззах вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан Бахмал туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида давлат захирасидаги 80 сотих ер майдонини ноқонуний равишда сотишга уринган шахс аниқланди.

Маълум бўлишича, Ф.Х. “Аламли” маҳалласи ҳудудидаги ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатлари бўлмаган ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 230 миллион сўм талаб қилиб, 200 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.