Спорт | 12:11 / 07.06.2016
5927
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал» «Лестер»нинг уч етакчи футболчисини ўзиники қилмоқчи

«Арсенал» Англиянинг амалдаги чемпиони «Лестер» футболчиларини ўз сафига жалб қилишда давом этмоқда.

Франциядаги L’Equipe нашри маълумотларига кўра, лондонликлар лестерликларнинг ўтган мавсумдаги ёрқин ўйин кўрсатган хавбеки, франциялик Нголо Канте учун таклиф билан чиқиш арафасида. Ушбу 25 ёшли футболчининг шартномасида унинг трансфер қиймати 25 миллион евро сифатида кўрсатилган. Лондонликлар эса унинг учун 40 миллионгача тўлашга тайёр.

«Лестер» раҳбарияти эса Кантени қўйиб юбормоқчи эмас ва унга маош миқдори оширилган янги шартнома таклиф қилмоқда.

Бундан олдинроқ, ушбу футболчи ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоага ўтмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керакки, «Арсенал» «Лестер»дан ҳужумчи Жейми Вардини трансфер қилиш бўйича келишувга эришган, шунингдек, жамоанинг яна бир етакчи футболчиси Риёз Маҳрезни трансфер қилиш бўйича ҳаракат бошлаган.