Ўзбекистон | 20:02 / 02.08.2016
12416
3 дақиқада ўқилади

Сайёҳларни қизиқтираётган Тошкент, “Нида” тўфони, АҚШнинг атом бомбаси, Риода Ўзбекистоннинг салоҳияти ҳақида

Якунланиб бораётган кун сўнгида Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган энг асосий ҳодиса ва янгиликлар дайжести. 

Тошкент россиялик сайёҳлар орасида қизиқиш юқори МДҲдаги шаҳарлар ўнлигида қайд этилди

Россиядаги «RoomGuru.ru» сайёҳлик сервиси 2016 йилда россиялик сайёҳлар орасида МДҲ мамлакатларининг энг оммабоп бўлган шаҳарларини аниқлади. Мазкур рейтингда Тошкент шаҳри 7-ўринда қайд этилган.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2016 йилнинг 1-ярмида қарийб 1,2 млн йўловчи ташиди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2016 йилнинг биринчи ярми давомида 1 миллион 176,9 минг йўловчини ўз манзилига етказиб, 10671 рейсни амалга оширди.

“Нида” тўфони Ҳонгконгда: табиат ва инсон ўртасида кураш давом этмоқда

Тинч океанида кўтарилган “Нида” тўфони Ҳонгконга ёпирилди ва шаҳарни вайрон этиб ташлади. Ноқулай об-ҳаво туфайли мегаполисдаги мактаблар, давлат муассасалари, банклар ва офислар ёпилган. Тонгги биржаларда савдо олиб борилмаган.

Хитой Россияни қувиб етди

Хитой ишлаб турган ядровий реакторлари сони борасида Россия билан тенглашиб олган. Бу ҳақда Bloomberg Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) маълумотига асосланиб хабар берди.


АҚШ такомиллаштирилган атом бомбасини ишлаб чиқаришни бошлади

Хабарларга кўра, бошқарма лойиҳаси ҳозирча муҳандислик босқичида. У, 2020 йилдан саноатда ишлаб чиқарила бошланади.

Табиатнинг яна бир исёни: Мэриленд штатидан жонли кадрлар

30 июлдан 31 июлга ўтар кечаси АҚШ шарқида жойлашган Мэриленд штати қирғоқларига табиий офат ёпирилди. Энг кўп Вашингтондан 30 км узоқликда жойлашган Элликотт-Сити шаҳри зарар кўрган.

Леопард Ҳиндистондаги асал ойини нишонлаётган жуфтликнинг хонасига кириб кетди

Леопард атрофдаги итларнинг ҳуришидан қўрқиб кетган ва ўзини меҳмонхона хонасига урган. Ёш жуфтликнинг бахтига йиртқич ойнадан туша сола ваннага югурган.

АҚШ ва Баҳрайн футболчилари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви оммавий муштлашув билан якунланди

Зиддият ташкилотчиси баҳрайнликлар вакили бўлган, у ўз жамоаси футболчиси қоида бузганидан кейин тўпни ерда ётган америкалик футболчининг юзига қарата тепган.

Ўзбекистон Рио Олимпиадаси ғолиблиги учун энг кўп мукофот ваъда қилган 5 давлатдан бири бўлди

Ўзбекистон Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида «олтин» медал олган спортчи учун ваъда қилинган мукофот пули миқдори бўйича "кучли бешлик" қаторига кирди.

Pokemon GO ўйини билан овора бўлган америкалик эр-хотин ўғлини эсдан чиқарди

Маълум бўлишича, уйнинг чимли майдони яқинида йиғлаб турган болани қўшнилар кўриб қолиб, полицияга қўнғироқ қилишган. Ҳодиса жойига етиб келган полиция ходимлари, болани биргина футболка ва таглик билан топишган.