Спорт | 07:58 / 04.08.2016
9243
1 дақиқада ўқилади

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри допинг қабул қилишда гумонланиб дисквалификация қилинди

Британиялик боксчи, жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ва унинг амакиваччаси Хьюи Фьюри допинг қабул қилишда гумонланиб, вақтинчалик мусобақалардан дисквалификация қилинди.

Буюк Британиянинг миллий антидопинг ташкилоти (UKAD) аввалроқ ОАВда Фьюрида ўтган йилнинг февралида олинган допинг-намунада тақиқланган восита – нандролоннинг излари аниқлангани ҳақида пайдо бўлган хабарни тасдиқлади.

"UKAD иккала боксчига тақиқланган воситаларни истеъмол қилиш айблови қўйилганини тасдиқлаши мумкин, шу сабабли агентлик спортчиларни мусобақалардан вақтинчалик четлатди. Бу қарор юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин", дейилди ташкилот сайтида.

Тайсон Фьюри IBO, WBA ва WBO версиялари бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади. У бу унвонларни 2015 йил 29 октябрда украиналик боксчи Владимир Кличкога қарши жангдаги ғалабадан кейин қўлга киритган.

Мавзуга оид