Жаҳон | 17:31 / 16.08.2016
3034
1 дақиқада ўқилади

Грецияда иккита сув транспортининг тўқнашуви натижасида одамлар ҳалок бўлди

Грециянинг Эгина ороли соҳилларида сайр кемаси ва тезюрар катернинг тўқнашиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва яна уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда соҳил қўриқлови хизмати маълумотига асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, шахсий қайиқ ағдарилиб кетган ва сувдан 20 га яқин кишини олиб чиқишга муваффақ бўлинган.

Воқеанинг бошқа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш