Оналик ва болалик – Давлат муҳофазасида
Яқинда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтиши кутилмоқда. Парламентнинг қуйи – Қонунчилик палатаси ҳам бир қатор қонун лойиҳаларини Сенатнинг VI сессияси муҳокамасига киритмоқда. Бу ҳақда Норма.уз сайти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алия Юнусовага асосланган ҳолда хабар қилган.
Шундай ҳужжатлар орасида Қонунчилик палатаси томонидан уч ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам бор.
«Соғлом она ва бола» Давлат дастурининг иккинчи банди Жиноят кодексига 3 ёшгача фарзанди бўлган оналарга нисбатан (уларнинг болани тарбиялаш бўйича таътилга чиқишидан қатъий назар) жиноий қонунчиликни янада либераллаштиришга қаратилган ўзгартишлар киритиш белгиланган. Унга мувофиқ, бундай аёлларни ахлоқ тузатиш ишларига жалб этмаслик кўзда тутилган.
Ўзбекистон Асосий Қонунининг 65-моддасига биноан, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилади. Конституция талабларини ижро этиш мақсадида, Жиноят кодексининг 46-моддасида ахлоқ тузатиш ишлари ҳомиладор аёллар ва оналик сабабли таътилга чиққан аёлларга қўлланилмайди.
Мазкур моддага мувофиқ, (ярим йилдан 3 йилгача бўлган) ахлоқ тузатиш ишлари судланувчининг иш жойи ёки бошқа жойда ўтказилиб, иш ҳақининг 10дан 30 фоизгача бўлган қисмини давлат ҳисобига ўтказишни назарда тутади. Шу билан бирга, бу қоидалар, нафақа ёшига етганларга, маҳнат лаёқатига эга бўлмаганларга, ҳомиладор ва оналик билан боғлиқ таътилга чиққан аёлларга ҳамда ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.
Миллий қонунчилик таҳлили шуни кўрсатдики, Жиноят кодексининг 46-моддаси оналик билан таътилда бўлган аёлларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини қўллашга имконият бермайди. Бироқ, мазкур меъёр доимий иш жойига эга бўлган аёлларга нисбатан қўлланилади. Шу билан ишсиз аёлларнинг ҳуқуқи поймол қилинган бўлади. Айни нуқсон Олий суд пленуми томонидан қабул қилинган «Судларнинг жиноий жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 19-банди билан тўлдирилган.
Айни тоифадаги аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, уларнинг меҳнат фаолиятидан қатъий назар таъминлаш мақсадида, шунингдек, жиноий жазоларни либераллаштириш учун масъулиятли органлар билан келишилган ҳолда 3 ёшгача фарзанди бўлган ҳар қандай онага ахлоқ тузатиш жазосини тайинламаслик тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланган.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
12:30 / 06.11.2024