Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронлик спикер: Россия самолётларига Ҳамадондаги авиабазадан фойдаланиш тақиқланмаган
Эрон Россия жанговар самолётларининг Ҳамадондаги авиабазасидан парвозларни амалга оширишини тақиқламаган. Бу ҳақда Эрон парламенти раиси Али Ларижонийга асосланиб, РИА Новости хабар берди.
У Эрон Россия билан терроризмга қарши курашда иттифоқчи ҳисобланишини қайд этган.
Ларижоний россиялик учувчиларнинг парвозлари тўхтатилмаганини айтиш билан бирга, на Россия ва на бошқа бирон давлат Эрон Ислом республикасида доимий базага эга бўлмаслигини таъкидлаган. У Ҳамадондаги Шаҳид Нужа базаси ҳеч кимга доимий асосда берилмаганлиги, балки фақат ёқилғи қуйиш учун фойдаланилишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, авалроқ Россия томонидан Ҳамадондаги Шаҳид Нужа ҳарбий базасидан фойдаланилиши вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Ўтган ҳафтада Россия ҲҲК самолётлари илк марта Ҳамадондаги аэродромдан чиқиб, ИШИД марраларини бомбалаганди.
Мавзуга оид
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
12:00 / 18.11.2024
Мавлуда Хўжаева ва Раҳим Ҳакимов спикер ўринбосарлари этиб сайланди
10:17 / 20.02.2024
Ўзбекистон делегацияси Эронга ташрифи чоғида Абу Али ибн Сино қабрини зиёрат қилди
09:51 / 04.01.2023