Ўзбекистон | 10:17 / 20.02.2024
9448
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон делегацияси Эронга ташрифи чоғида Абу Али ибн Сино қабрини зиёрат қилди

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги мамлакат делегация Эроннинг Ҳамадон шаҳрига ташрифи давомида Абу Али ибн Сино қабрини зиёрат қилди.

Фото: «Дунё» АА

«Дунё» хабарига кўра, Абу Али ибн Сино 1037 йилда вафот этган ва Ҳамадонда дафн этилган. Унинг қабри устига мақбара қурилган. Мақбара, шунингдек, Ибн Синога бағишланган музей хоналарини ҳам ўз ичига.

Табобат оламининг улуғ вакили зиёратидан кейин Ўзбекистон делегацияси Эроннинг Бу-Али Сино фонди раиси ва Бу-Али Сино тиббиёт фанлари университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Бу-Али Сино тиббиёт фанлари университети вакиллари ушбу олий таълим муассасаси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Таъкидланишича, шу кунга қадар университетни 55 мингдан ортиқ талаба тамомлаган. Ҳозирги кунда 11 минг талаба тиб илмини ўрганмоқда. Уларга 450 та профессор-ўқитувчилар дарс беради. Университетда 320 та йўналишда илмий тадқиқот ишлари олиб борилаётгани билдирилди.

Учрашув давомида, шунингдек, икки мамлакат ўртасида илм-фан, илмий тадқиқот, соғлиқни сақлаш ва технологиялар соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид