Технология | 00:46 / 24.08.2016
9456
1 дақиқада ўқилади

Японлар гаджетлардан 2020 йилги Олимпиада медалларини тайёрламоқчилар

Токиодаги 2020 йилги ёзги Олимпиада ташкилотчилари электрон қурилмалардан олинган қимматбаҳо металларни Олимпиада медалларини тайёрлаш учун ишлатиш ҳақида ўйлаб қолдилар. Бу ҳақда Engadget хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, қайта ишлаш йўли билан олинадиган металлар янги техникани ишлаб чиқаришда қўлланмоқда. Олимпиада эгалари бу лойиҳани амалга ошириш учун электрон чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлашни ташкиллаштирадиган ҳамкорларни жалб қилишларига тўғри келади. 

Ушбу ташаббус муаллифлари лойиҳа Япониянинг ҳар бир фуқаросига мамлакатнинг Олимпиадага тайёрланишида ўз ҳиссасини қўшишга имкон беради, деб ҳисобламоқдалар.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид