Жаҳон | 15:55 / 24.08.2016
9081
1 дақиқада ўқилади

Хитой КХДР ядро ва ракета дастурига ўз муносабатини билдирди

Хитой ҳукумати, Шимолий Кореянинг ўз ядро ва ракета дастурини ривожлантиришни давом эттиришига қарши, дея баёнот берган мамлакат ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Ван И.

"Хитой КХДРнинг ракета ва ядро дастурларини ривожлантириш жараёни, шунингдек, Корея ярим оролидаги кескинликни кучайтирувчи ҳар қандай ҳаракатларга қарши", - деган Ван И. У, Япония, Хитой ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирининг Токиода бўлиб ўтган учрашуви якунида шундай фикрларни билдирган. 

Шу билан у, Шимолий Кореянинг сувости кемасидан баллистик ракетасини учирганига расмий Пекин муносабатини маълум қилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид