Жаҳон | 16:52 / 25.09.2016
9782
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Раққани озод этишда АҚШ билан ҳамкорлик қилиши учун шартини айтди

Туркия Суриянинг Раққа шаҳрини озод қилиш учун ҳарбий амалиёт бошлаши кутилаётган АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалицияга қўшилишни истайди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, бу агар бу жараёнга курдлар ҳам жалб этилмаса рўй беради.

"Иттифоқчиликда ҳаракат қилиш биз учун жуда муҳим иш. Агар АҚШ бу амалиётларга PYD ва YPG (курдларнинг "Демократик иттифоқ" партияси ҳамда Сурия курдларининг миллий мудофаа лашкарлари - таҳр.)ни жалб этмаса, биз АҚШ билан бир сафда жанг қилишга тайёрмиз", дея Эрдўғаннинг сўзларини келтирган нашрлар.

Август ойи охирида Туркия ва унинг Суриядаги иттифоқчилари мамлакат шимолида ИШИДга қарши "Фрот қалқони" номи остида ҳарбий амалиёт бошлаганди. Кейинчалик маълум бўлдики, бу амалиётлар курдларга ҳам қарши қаратилганди.

Мавзуга оид