Жаҳон | 07:47 / 05.10.2016
5966
1 дақиқада ўқилади

Германияда Эрдўғанни ҳақорат қилган комикка нисбатан тергов иши ёпилди

Германиянинг Майнц шаҳри прокуратураси Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни ҳақорат қилганликда айбланган комик ва телебошловчи Ян Бемерманга нисбатан очилган тергов ишини якунлади, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

Прокуратура қарорида кўрсатилишича, тергов натижаларига кўра телебошловчи ёки телекўрсатувда иштирок этган бирор-бир иштирокчи томонидан қандайдир жиноят содир этилгани исботи топилмаган.

Бемерман 31 март куни немис телевидениеси эфирида Эрдўған курдлар ва насронийларни таҳқирлаш ҳамда мухолиф газеталарни ёптиришда айбланган шеър ўқиган.

Эрдўған бу ҳолат бўйича Бемерманни судга берган. Германия ҳукумати комикка нисбатан тергов ўтказишга рухсат берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид