Жаҳон | 08:31 / 07.10.2016
6029
1 дақиқада ўқилади
Нигердаги қочқинлар лагерига қилинган ҳужум оқибатида 22 ҳарбий ҳалок бўлди
Нигердаги Малидан келган қочқинлар учун барпо қилинган лагерга номаълум кимсаларнинг ҳужум қилиши оқибатида 22 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бриги Рафини маълум қилган.
«Биз Тассалитдаги лагерга ҳужум уюштирилгани ҳақида маълумот олдик. Айни дамда 22 нафар ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотга эгамиз, аммо бу қурбонлар ҳақидаги якуний хулоса эмас», — деди Нигер бош вазири.
Унинг қўшимча қилишича, қурбонлар сони ортиши мумкин. Ҳеч бир гуруҳ мазкур ҳужумни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади
14:55 / 12.08.2024
Нигерда кучли ёғингарчилик 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:53 / 09.08.2024
Киев: Нигер расмийларининг Украинага қарши айбловлари ҳақиқатга тўғри келмайди
07:31 / 07.08.2024