Туркия армияси Сурия шимолида ИШИДга қарши курашни кучайтирмоқда
Туркия армияси Сурия шимолида олиб бораётган "Фрот қалқони" ҳарбий амалиёти чоғида бир кун ичида ИШИДнинг 91та иншоотини йўқ қилган. Туркия бош штабининг хабарига кўра, нишонларга артиллерия воситалари ва танк ёрдамида зарба берилган.
"Бизнинг Қуролли кучларимиз "Фиртина" гаубицалари, умумий зарба бериш тизимлари, танклар ва миномётлар ёрдамида ИШИДнинг 91та нишонини йўқ қилди. Мухолифатдаги Озод Сурия армияси ҳам Туркия Қуролли кучлари кўмагида Аазаз ва Ал Рай туманлари ўртасида 8та аҳоли пункти устидан назоратини ўрнатди. Жангларда ОСАнинг 2 аскари ҳалок бўлиб, 6 нафар ҳарбий хизматчиси яраланган. Турк ҳарбийлари орасида қурбонлар йўқ", — дейилади Туркия ҳарбий маъмурияти хабарида.
Қайд этилишича, "Фрот қалқони" давомида 132та аҳоли пункти террорчилардан тозаланган. Сурия шимолида ОСА назоратига ўтган ҳудудларнинг умумий майдони 1100 кв километрни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:50 / 17.10.2024
РФ ҲКК Суриянинг Идлибидаги 27 та нишонга зарба берди
15:11 / 05.10.2024