Жаҳон | 07:52 / 18.10.2016
12383
2 дақиқада ўқилади

Хиллари Клинтон давлат департаментидан мебель ва лампаларни олиб чиқиб кетганлиги фош қилинди

Фото: Getty Images

Хиллари Клинтон АҚШ давлат котиби бўлиб ишлаган кезларида ўз ёрдамчилари билан давлат департаментидан ўзининг Вашингтондаги қароргоҳидан мебель жиҳозлари ва ёруғлик лампаларини олиб чиқиб кетган. Собиқ давлат котиби ишининг бу ва бошқа "нозик жиҳатлари" ҳақида Клинтон хавфсизлигини таъминлаган ФҚБнинг собиқ агенти гапириб берди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда

Агентнинг айтишича, Клинтон мунтазам равишда қоидаларни бузган ва шу билан махсус хизматларга жиддий муаммолар етказган. Мисол учун, баённома бўйича хорижий сафарлар вақтида Клинтон АҚШ элчиси билан бир машинада ўтириши керак бўлган, бироқ у кўпинча бу қоидага амал қилмай, машинада ўз ёрдамчиси билан кетган. Клинтон  яна ўз хоҳишича, махсус хизматлар ходимларининг тавсияларини инобатга олмай, алоҳида заруратсиз хавфли туманларга борган.  

Собиқ агент Клинтон давлат котиби лавозимидан кетгач, давлат департаментидан олиб чиқиб кетган буюмларини қайтариб берганига ишончи комил эмаслигини айтмоқда. 

 

Мавзуга оид