Реклама ва рекорд даражадаги молиявий кўрсаткичлар
2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Octobank’нинг асосий молиявий кўрсаткичларида сезиларли ўсиш қайд этилди. Хусусан, банк активлари 16,52 триллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 231,93 фоизга ўсди. Мажбуриятлар ҳажми эса 4,05 триллион сўмдан 15,32 триллион сўмга етиб, 278,26 фоизга ошди. Банкнинг хусусий капитали 1,20 триллион сўмни, шу жумладан устав капитали 500 миллиард сўмни ташкил этди.
Кредит портфели ҳажми ҳам сезиларли кенгайиб, 392,8 миллиард сўмдан 609,4 миллиард сўмга етди ва 55,15 фоизлик ўсишни кўрсатди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида банкнинг соф фойдаси 170,6 миллиард сўмни, соф фоиз даромади эса 224,6 миллиард сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, банкнинг мижозлар базаси 3,66 миллион кишидан ошди ва ходимлар сони 379 нафардан 471 нафаргача кўпайди.
Мижозлар учун янги маҳсулотлар ва халқаро пул ўтказмалари
Ҳисобот даврида Octobank мижозлар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, хизматлар кўламини кенгайтирди. Бизнес вакиллари учун инвестиция мақсадлари, айланма маблағларни тўлдириш ва транспорт воситаларини харид қилишга мўлжалланган «Octo-Invest», «Octo-Oborot» ва «Octo-Avto» кредит маҳсулотлари, жисмоний шахслар учун эса «Автокредит 2.0» тақдим этилди.
Бундан ташқари, халқаро пул ўтказмалари имкониятлари ҳам сезиларли даражада кенгайтирилди. Эндиликда Kaspi.kz орқали Қозоғистондан ҳамда E9PAY тизими орқали Жанубий Кореядан миллий HUMO ва UZCARD карталарига тўғридан-тўғри пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд.
Халқаро ҳамкорлик ва корреспондентлик тармоғи
Octobank чет эллик ҳамкорлар билан тезкор ва ишончли ҳисоб-китобларни таъминлаш мақсадида ўз корреспондентлик тармоғини кенгайтирди ва қуйидаги нуфузли молия институтларида янги ҳисобварақлар очди:
● DBS Bank (Сингапур) — АҚШ доллари (USD) ва Хитой юани (CNH);
● ICBC London — Хитой юани (CNH);
● Yes Bank (Ҳиндистон) — Ҳиндистон рупияси (INR);
● Bank of Asia (Қирғизистон) — Қирғизистон сўми (KGS);
● Sohar International Bank (Уммон) — Уммон риали (OMR).















