Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Fasten сафар буюртма қилиш хизмати энди Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишлайди
Fasten Ўзбекистондаги фаолияти географиясини кенгайтирди. Тошкентда ишга туширилганидан сўнг сервис мамлакатнинг яна 18 та шаҳрида фаолият бошлади ва энди республиканинг барча ҳудудларида тақдим этилмоқда.
Сервис Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Андижон, Урганч, Қўқон, Қарши, Наманган, Нукус, Навоий, Термиз, Жиззах, Хива, Гулистон, Шаҳрисабз, Зарафшон, Денов ва Қўнғирот шаҳарларида ишга туширилди.
Ушбу шаҳарларнинг аксариятида фойдаланувчилар учун икки тариф мавжуд — Fasten ва Comfort.

Fasten сервиси барча шаҳарларда мавжуд бўлиб, кундалик қисқа масофалар учун мос келади. Comfort тарифи эса аксарият шаҳарларда ишлайди ва узоқроқ ҳамда янада қулай сафарлар учун юқори тоифадаги автомобилга буюртма бериш имконини беради.
Масалан, Самарқанд шаҳрида Fasten тарифи бўйича Регистон майдонидан Сиёб бозоригача бўлган сафар тахминан 7 000 сўм туради.
Сервисдан фойдаланиш учун бепул Fasten мобил иловасини юклаб олиш ва унда рўйхатдан ўтиш керак. Сафар буюртма қилиш учун манзилни кўрсатиш ва мос тарифни танлаш кифоя. Илова автомобилнинг қачон етиб келишини ва уни қаердан топиш мумкинлигини кўрсатади. Сафар учун тўловни иловага боғланган банк картаси ёки нақд пул орқали амалга ошириш мумкин.

Fasten орқали амалга оширилган барча сафарларда ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғи суғурталанган. Суғурта қопламасининг максимал миқдори ҳар бир инсон учун 100 миллион сўмгача.
Fasten — мобил илова орқали сафар буюртма қилиш хизмати. Сервис вақтни қадрлайдиган ва сафарларни ҳамёнбоп нархларда амалга оширишни афзал кўрадиган Ўзбекистоннинг ёш аҳолисига мўлжалланган. Fasten ҳақида батафсил маълумотни сервиснинг расмий манбалари орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида