Трамп Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилиш амалиётини кескин танқид қилди
АҚШ президентлиги учун республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Мўсулни ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётга оид ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, мазкур жанговар амалиёт йирик мусибатдир. Чунки, террорчилар бу ҳақда аввалдан билишган ва у жангарилар учун кутилмаган ҳол бўлмаган. Бу ҳақда миллиардер Твиттердаги микроблогида сўз юритган.
«Мўсулга ҳужум қилиш — бу йирик мусибатдир. Биз уларни бир неча ой аввал огоҳлантирдик. АҚШ шу қадар аҳмоқ кўринади», — деб ёзган Трамп.
У хабарининг сўнгида, АҚШ фуқароларини бўлғуси сайловларда ўзи учун овоз беришга чақирган. Бу эса, унинг сайловчиларига «яна ғалаба қозониш»га имкон беради.
Аввалроқ, Ироқ ҚК Мўсул шаҳрига кираверишдаги сўнгги аҳоли пунктига киргани хабар қилинган эди.
Дональд Трамп шунингдек, президент бўлса, AT&T телекоммуникация компаниясининг Time Warner медиакомпаниясини харид қилишини маъқулламаслигини айтганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024