Спорт | 08:26 / 25.10.2016
6941
1 дақиқада ўқилади

Кличко жароҳат олгани сабабли навбатдаги жангга туша олмайди

Украиналик боксчи Владимир Кличко жароҳат олди ва унинг IBF чемпиони Энтони Жошуа билан 10 декабрда WBA чемпионлик камари учун кечадиган жанги бўлиб ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор бўлган манбаларга иқтибос келтирган ҳолда ESPN хабар берди.  

Жароҳат сабаблари аниқ эмас, бироқ баъзи манбалар боксчи болдиридан жароҳат олганини айтишмоқда. Бироқ шунга қарамай, Кличко ва Жошуа жанги бўйича музокаралар давом этмоқда. Кличко ва Жошуа вакиллари жангни 2017 йил баҳорида ўтказиш имкониятини кўриб чиқишмоқда.

Жошуа шунга қарамай, 10 декабрда навбатдаги жангини ўтказади, сўнгра эса WBA’дан тегишли рухсат олингандан сўнг Кличкога қарши рингга чиқади.

 

Мавзуга оид